ЎзА Ўзбек

10.07.2019 16:01 Чоп этиш версияси

“Boeing” нуфузини бой бермоқда

“Boeing” нуфузини бой бермоқда

Американинг “Boeing” корпорацияси ўзининг европалик рақобатчиси “Airbus “га фуқаролик авиацияси самолётларининг йирик ишлаб чиқарувчиси мақомини бой бериши мумкин. 

“Boeing” 2012 йилдан биринчиликни қўлдан бой бермай келяпти. Бироқ 737 MAX русумидаги иккита янги самолётларининг қулаши ортидан бу модификациядаги лайнерлар парвозининг тўхтатилиши компания даромадларига улкан зарба бўлиб тушди. 

Душанба куни Саудия Арабистонининг “Flyadeal” Авиакомпанияси “Boeing”га берган буюртмасини бекор қилиб уни “Airbus”га топширди. Бунинг натижасида эса “Boeing” 6 миллиард АҚШ доллари зарар кўриши тахмин қилинмоқда.

ЎзА
1 051