Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2018 12:31 Чоп этиш версияси

Бангкокда ёнғин

Бангкокда ёнғин Бангкокдаги аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Жабрланганлар сони олтмишга яқин.

Бу ҳақда бугун “Bangkok Post” газетаси хабар тарқатди.
Маҳаллий вақт билан соат 02.30 да 14 қаватли уйда ёнғин содир бўлган. Бир киши воқеа жойида, икки нафари шифохонада жон берган. Тутундан захарланган 30 киши эса маҳаллий шифохонларга жўнатилган.

Бангкок губернатори Асвин Кванмуангнинг маълум қилишича ёнғиндан жабр кўрганларга вақтинчалик кўмак маркази ташкил қилинган. Шунингдек, ҳукумат фавқулодда ҳодиса рўй берган кўп қаватли уйнинг бутунлиги ва яшаш учун хавфсизлигини текширишни режалаштирган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 520