Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.01.2018 10:11 Чоп этиш версияси

Ҳасан Руҳоний Эрондаги оммавий тартибсизликлар сабабларини санади

Ҳасан Руҳоний Эрондаги оммавий тартибсизликлар сабабларини санади
Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатни қамраб олган намойишлар сабабини ва унинг ортида турганлар кимлигини айтди, деб хабар қилмоқда Mehr янгиликлар агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, намойишлар мамлакатдаги ички муаммолар ифодасидир. У, шунингдек, бу намойишлар ортида бошқа давлатлар турган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаган.

Намойишчиларнинг барчаси ҳам чет давлатлар томонидан бошқарилаётгани йўқ. Улар орасида шахсий муаммолари ва туйғулари туфайли кўчага чиққанлар ҳам бор, деб таъкидлаган Ҳасан Руҳоний.

У ушбу вазиятдан «муаммонинг аниқ сабабларини ўрганиш»да фойдаланиш кераклигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Эронда ҳукуматга қарши давом этаётган норозилик намойишлари вақтида камида 12 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

ЎзА
4 992