Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.01.2018 12:33 Чоп этиш версияси

Афғонистонда тутқунликдан озод қилинган канадалик уч ой ўтиб ўз ватанида тутқун бўлди

Ўтган йили Афғонистонда оиласи билан биргаликда асирликдан озод этилган канадалик Жошуа Бойлга ўз юртида айблов эълон қилиниб, полиция томонидан қамоққа олинди. Бу ҳақда CTV телеканали хабарига таяниб ТАСС агентлиги ёзмоқда.

Айблов ўтган йили 14-30 октябрь кунлари 34 ёшли Бойл томонидан содир этилган 15 ҳолатни ўз ичига олган. Улар орасида босқинчилик, шахсни унинг инон-ихтиёрига қарши равишда эркинликдан маҳрум қилиш, суиқасд қилишга таҳдид, заҳарли моддалардан фойдаланиш сингари ҳолатлар қайд этилган.

Бойл ва унинг оиласи – 31 ёшли АҚШ фуқароси Кейтлин Коулман ва уч фарзанди покистонлик ҳарбийлар томонидан Афғонистонда тутқунликдан озод қилингач, 2017 йил 13 октябрь куни Лондондан Торонтага учиб келганди. 

Канадалик Афғонистонда кўнгиллилик асосида маҳаллий қишлоқ аҳолисига ёрдам кўрсатиб келган. Лекин 2012 йилда ҳомиладор хотини билан бирга асирга тушган. Тутқунлик даврида жуфтлик тўрт фарзанд – икки ўғил ва икки қизли бўлган, бироқ қизалоқлардан бири террорчилар томонидан ўлдирилган.

ЎзА
4 433