ЎзА Ўзбек

08.11.2018 16:16 Чоп этиш версияси

АҚШнинг Калифорния штатидаги барлардан бирида отишма содир бўлди

АҚШнинг Калифорния штатидаги барлардан бирида отишма содир бўлди Гувоҳларнинг айтишича, Калифорния штатининг «Таузанд-Окс» шаҳридаги барлардан бирида содир этилган отишма натижасида кўплаб одамлар жабрланган.

Отишмада 11 киши жароҳатланган. Улар орасида шаҳар бош шерифи ўринбосари ҳам бўлган. Жароҳатланганларнинг барчаси касалхонага етказилган.

Вентура шаҳри шерифи сержант Эрик Бусчовнинг хабар беришича, жиноят сабаблари ҳали аниқланмаган, жиноятчи эса воқеа жойида ҳалок бўлган.

ЎзА
1 225