Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.04.2018 12:28 Чоп этиш версияси

АҚШда мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учради

АҚШда мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учради Нью-Йорк штатида мактаб ўқувчилари бўлган автобус йўл ўтказгичга урилиб кетиши оқибатида 40 дан зиёд киши жабрланди, деб ёзади РИА Новости “ABC” телеканали тарқатган хабарга асосланиб.

Йўл транспорт ҳодисаси кеча тунда Лонг-Айлендда содир бўлган. Тўқнашувда автобуснинг томи ҳам қўпорилиб тушган.

Штат полицияси вакили Девид Канделарианинг маълум қилишича, автобус салонида бўлган 44 йўловчидан 42 нафари жабрланган. Уларнинг кўпчилиги жиддий жароҳат олган.

Хабарда қайд этилишича, автобус Европа саёҳатидан қайтган ўқувчиларни Жон Кеннеди халқаро аэропортидан олиб кетаётган бўлган. Йўл транспорт ҳодисасига эса ҳайдовчининг автомагистралда ҳаракатланишда маҳаллий шарт-шароитдан бехабарлиги сабаб бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 578