Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.01.2018 12:24 Чоп этиш версияси

АҚШ ядровий салоҳиятини янада оширишни режалаштирмоқда

АҚШ ядровий салоҳиятини янада оширишни режалаштирмоқда АҚШ Қуролли кучлари ядро қуролининг денгиздан бошқариладиган иккита янги турини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг янги ядровий доктринаси лойиҳасида баён қилинган, деб хабар бермоқда ТАСС.

Ушбу ҳужжатда сув ости кемаларида жойлаштириладиган баллистик ракеталар учун кам қувватли ядро каллакларини ишлаб чиқариш режаси ҳақида сўз боради. Бундан ташқари, лойиҳада денгиздан учириладиган қанотли ракеталар ҳақида маълум қилинган.

"АҚШ тез орада сув ости кемалари учун қисқа масофага учириладиган кам сонли ядровий каллакларни ишлаб чиқаради, келажакда эса денгизда ишга тушириладиган замонавий қанотли ракеталарни яратади", деб ёзади "Huffington Post" интернет нашри.

Пентагон стратегияси нуқтаи назаридан, бундай янги қанотли ракета АҚШга "стратегик бўлмаган (ядровий) минтақаларда" ҳозир бўлишини таъминлайди. У Россия - Америка ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома қоидаларини бузмайди, дейишмоқда доктринани ишлаб чиқувчилар. Айни пайтда уларнинг фикрича, бу ракета АҚШнинг Москвага жавоби бўлади. Аввалроқ Вашингтон Россияни ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномани бузишда айблаганди.

"Агар Россия шартнома бўйича келашувга қайтса, стратегик бўлмаган ядро қуролини қисқартирса ҳамда бошқа турдаги барқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширса Қўшма Штатлар денгиздан бошқариладиган қанотли рекеталарни яратиш режаларини қайта кўриб чиқиши мумкин", дейилган доктринада.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ушбу ҳужжатни тайёрлаш ҳақида фармойишни ўтган йил 27 январда берган эди. Ҳужжат 64 саҳифадан иборат. Доктрина январь ойи охири ёки февраль ойининг бошида расмий равишда эълон қилиниши тахмин қилинмоқда.

ЎзА
11 354