ЎзА Ўзбек

08.10.2019 Чоп этиш версияси

AҚШ “Очиқ осмон“ тўғрисидаги шартномадан чиқиб, Украинага зарар етказиши мумкин

AҚШ “Очиқ осмон“ тўғрисидаги шартномадан чиқиб, Украинага зарар етказиши мумкин

AҚШ конгрессмени, Вакиллар палатасининг ташқи алоқалар бўйича қўмитаси раиси Элиот Энгел, Вашингтон "Очиқ осмон" тўғрисидаги шартномадан чиқиш масаласини кўриб чиқаётгани маълум қилди. У Трамп маъмуриятининг бу ҳаракатидан хавотирда ва Оқ уйни шошқалоқлик қилмасликка чақирган. 

РИA Новости хабарига кўра, Энгел ўз мактубида АҚШ президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Роберт Брайенга мурожаат қилган. 

Энгелнинг фикрича, шартнома Россияни кузатувчи восита сифатида керак. У “Россия Федерациясида ҳарбий ҳаракатларни кузатиб бориш“га имкон беради. Шартномадан чиқиш НAТОнинг парчаланишига олиб келади. 

Қуролларни назорат қилиш ва тарқатмаслик марказининг сиёсий масалалар бўйича катта директори Александр Беллнинг таъкидлашича, агар AҚШ ушбу шартномадан чиқса, бундан айниқса Украина зарар кўради. Бугунги кунда Киев шартномадан ўзининг чегараларини кузатишда фойдаланиб келмоқда. AҚШнинг ундан чиқиши шартномани амалда йўққа чиқаради. 

Эксперт, шунингдек, давлатлар учун шартномадан чиқиш “ўз оёғига ўзи болта уриш“ ва “иттифоқдошлар юзига шаполоқ уриш“ билан баробар эканлигини таъкидлаган. Трамп шартномадан чиқиш билан бир вақтлар мамлакатларни “совуқ уруш“дан олиб чиққан структурани йўқ қилиши мумкин. 

“Очиқ осмон“ тўғрисидаги халқаро шартномага кўра, иштирокчи давлатлар ошкора бир-бирларининг қуролли кучлари тўғрисида маълумот тўплашлари мумкин. 

2 205
Малоҳат ҲУСАНОВА, ЎзA