ЎзА Ўзбек

11.06.2019 11:11 Чоп этиш версияси

426 нафар венесуэлалик амалдорнинг Аргентинага кириши тақиқланди

426 нафар венесуэлалик амалдорнинг Аргентинага кириши тақиқланди

7 июндан бошлаб Президент Николас Мадуро ҳукуматига алоқадор 426 нафар венесуэлалик амалдорларнинг Аргентинага кириши тақиқланди. El Deber нашри бу ҳақда Аргентина ташқи ишлар вазирлиги маълумотига асосан хабар беради.

Вазирликдан айтилишича, Лима гуруҳига аъзо давлатлар ўртасидаги битимга мувофиқ шундай қарорга келинган. Бундан ташқари икки давлат ўртасидаги хизмат сафари ва дипломатик муносабатларга доир виза тартиби ҳам бекор қилинган.

ЎзА
1 427