ЎзА Ўзбек

10.06.2019 10:17 Чоп этиш версияси

3-9 июнь воқеалари қисқа сатрларда

3-9 июнь воқеалари қисқа сатрларда

Покистон. Белужистон вилоятида юз берган йўловчи автобусининг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.

Франция. АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатга амалга оширган ташрифини қоралаш мақсадида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Сербия. Кучли ёғингарчилик оқибатидаги сув тошқинлари туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Дания. Мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Молдова. Ҳукумат бошқарувида президент ваколати Бош вазирга топширилди.

Қозоғистон. Мамлакатда президент сайловлари бўлиб ўтди.

Хитой. Гонконгда ҳукуматнинг жиноятда гумонланувчи шахсларни экстрадация қилиш бўйича қонун лойиҳасига киритилган ўзгартирилишларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

З.Мирзабоева, ЎзА
2 460