ЎзА Ўзбек

27.04.2019 14:13 Чоп этиш версияси

Самарқандда палов ва нон сайли ўтказилди

Самарқандда палов ва нон сайли ўтказилди

Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимлиги, туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташкил этилган тадбирда юз турга яқин Самарқанд нонлари намойиш қилинди. Бир нечта қозонда эса ўзбек миллий ошхонасининг шоҳ таоми – палов дамланди.

Фестивалда Самарқанднинг ўзига хос ташриф қоғозига айланган Самарқанд нонлари ва паловнинг тайёрланиш жараёни, бу неъматлар билан боғлиқ анъана ва урф-одатлар намойиш этилди. Вилоятдаги бадиий ва фольклор жамоаларнинг миллий куй-қўшиқлари, маросим ва қадриятлар акс этган дастурлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, хорижлик сайёҳлар ош тайёрлаш жараёнини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлганидан мамнун.

– Дунёнинг кўп шаҳарларида бўлганман, лекин Самарқандга биринчи марта келишимданоқ бу қадимий ва гўзал шаҳар менга жуда ёқди, – дейди Американинг Нью-Йорк штатидан келган Марселла Хилл хоним. – Бугунги фестиваль ҳам ўзбек халқининг бой тарихи, маданиятидан далолат беради. Бизда ҳам паловга ўхшаш таом тайёрланади. Ўғлим уни махсус кўзага барча масаллиқларни солиб, печда пиширади. Ош фестивалида қатнашиб билдимки, ҳақиқий палов қозонда, умуман ўзгача усулда тайёрланар экан. Самарқанд ошининг таъми менга жуда манзур бўлди.

Бир неча хил усулда пиширилган Самарқанд ошлари фестиваль иштирокчиларига улашилди.

photo_2019-04-27_14-10-57.jpg

photo_2019-04-27_14-11-33.jpg

photo_2019-04-27_14-12-25.jpg

photo_2019-04-27_14-12-43.jpg

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА
1 776