ЎзА Ўзбек

25.04.2019 21:23 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантиришда Жалолиддин Румий мажмуаси ютуқларидан фойдаланилиши мумкин

Мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантиришда Жалолиддин Румий мажмуаси ютуқларидан фойдаланилиши мумкин

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси делегацияси Туркиядаги диний таълим тизимини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида мазкур мамлакатда ташриф билан бўлиб турибди.

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан ишлаб чиқилган Анқара ҳамда Кўния шаҳарларидаги ташриф кун тартиби ҳам самарали кечди. Хусусан, Туркия Республикасининг илк олий таълим муассасаси – Анқара университети билан ҳамкорлик битими имзоланди.

Таъкидлаш жоиз, ушу университетнинг Илоҳиёт факультети ўз соҳасида Туркия тарихидаги дастлабки таълим масканидир. Ушбу факультет 1949 йилда ташкил этилган ва халқаро майдонда муносиб ўринга эга.

Туркия Президенти ҳузуридаги Диёнат ишлари бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда имом-хатиблар малакасини оширишдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркия Миллий таълим вазирлигида бўлган делегация аъзолари ушбу мамлакатнинг имом-хатиблар мактаби ва бошқа таълим даргоҳлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Кўниядаги Олий диний таълимга ихтисослашган марказ, Диёнат ишлари бошқармасининг маҳаллий вакиллиги фаолияти, Салжуқ университети, Жалолиддин Румий мажмуасида зиёрат туризми билан боғлиқ намунавий ишлар мамлакатимиз делегацияси вакилларида катта таассурот қолдирди. Келгусида ушбу мажмуа фаолияти мисолида мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

photo5913579297375891338.jpg

photo5913579297375891339.jpg

ЎзА
3 597