ЎзА Ўзбек

14.05.2019 Чоп этиш версияси

“Лондонга йўл 2019”

“Лондонга йўл 2019”

Айни вақтда юртимизга дунёнинг энг хушманзара жойларини кўриш баробарида географик манзилларни ўрганаётган 20 кишидан иборат сайёҳлар гуруҳи етиб келди.

Ҳиндистоннинг Имфал шаҳридан Буюк Британия пойтахти Лондонгача бўлган масофани еттита автомобилда босиб ўтиб, харита бўйлаб Тошкент вилоятига етиб келган Ҳиндистон йўл экспедициясининг сафар йўналиши 18 давлат бўйлаб ўтган бўлиб, умумий масофа 16 минг километрни ташкил этади.

photo5393084451430443764.jpg

“Лондонга йўл 2019” экспедиция аъзолари Ҳиндистон, Мьянма, Таиланд, Лаос, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Латвия, Литва, Польша, Чехия, Германия, Нидерландия, Белгия, Франция, Буюк Британия давлатларида бўлишни режалаштирган.

Улар ушбу саёҳат ҳақида кўплаб мамлакатларда намойиш этиладиган фильмни ҳам тасвирга олмоқда. Қайд этиш жоизки, 2017 йилда илк маротаба суратга олинган “Лондонга йўл 2017“ фильми ўз вақтида 4 миллион нафардан ортиқ томошабин йиғган эди. Янги олинадиган ҳужжатли фильм ҳам бундан кенгроқ оммалашиши ва томошабинлар томонидан илиқ кутиб олиниши тахмин қилинмоқда.

photo5393562713218722343.jpg

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, Тошкент вилоятига етиб келган экспедиция аъзоларини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорликда кутиб олди. Миллий урф-одатларимиз асосида ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти ҳокимияти ва вилоятнинг туризмни ривожлантириш департаменти вакиллари юртимиздаги тарихий қадамжолари ҳақида, икки халқ орасидаги кўп йиллик тарихга эга маданий алоқалар хусусида суҳбатлашилди.

3 834
ЎзА