ЎзА Ўзбек

10.05.2019 Чоп этиш версияси

Хивада меҳмонхоналар яна биттага кўпайди

Хивада меҳмонхоналар яна биттага кўпайди

Хива шаҳрида “Erkin Palace” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, академик Қ.Абдураҳмонов қатнашди.

Янги меҳмонхона 70 ўринли бўлиб, 35 та хонадан иборат. Барча қулайликларга эга меҳмонхона миллий ва жаҳон андозалари асосида кўркам безатилган. 

Таъкидлаш жоизки, вилоятда ўтган йили 13 та меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Жорий йилда мазкур йўналишда маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан яна 100 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. 

12.jpg

18.jpg

21.jpg

22-faqat saytga.jpg

9 645
Шоназар ҚОРИЕВ (сурат), ЎзА