ЎзА Ўзбек

29.05.2019 15:19 Чоп этиш версияси

Энди гидлар махсус малака сертификатисиз ҳам фаолият кўрсатади

Энди гидлар махсус малака сертификатисиз ҳам фаолият кўрсатади

Илгарги тартибга кўра, гидлар фаолиятини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатини олган шахслар томонидан амалга оширилган.

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар (ПФ–5731, 28.05.2019 й.) киритилди.

Унга мувофиқ, эндиликда гидлар (экскурсия етакчилари), кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим тўғрисидаги дипломи ёки гидлар йўналиши бўйича қайта тайёрлаш тўғрисидаги гувоҳномаси бўлган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Илгари мазкур фаолият фақат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатини олган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин эди.

ЎзА
3 579