ЎзА Ўзбек

05.05.2019 10:20 Чоп этиш версияси

АҚШлик мутахассис Ўзбекистон ташқи имиджида нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида фикр билдирди

АҚШлик мутахассис Ўзбекистон ташқи имиджида нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида фикр билдирди
ЎзА мухбири АҚШдан хабар қилади

Сухбатга.PNG

Брук Макдоналд,
АҚШнинг HOUPLA креатив медия маркази раҳбари

АҚШнинг HOUPLA креатив медия марказида ўтказилган тақдимотда Ўзбекистоннинг ташқи имиджи масаласи ва социал тармоқларда тарғибот имкониятлари кўриб чиқилди.

— Мен Ўзбекистонда 7 маротаба бўлганман ва сизнинг мамлакатингизни жуда яхши кўраман, — дейди марказ раҳбари Брук Макдоналд. – Ўзбек ОАВлари фаолияти билан яқиндан танишман ва бугунги ислоҳотлардан жуда хурсандман.

Сўнгги бор бундан беш йилча аввал боргандим ва хусусий телеканаллар фаолиятини ривожлантириш бўйича лойиҳада иштирок этгандим. Тўғриси ўша вақтда оддий фавқулодда ҳолатни ёзишга ҳам иккиланиб туришарди. Ўшанда ёш журналистларга газ балони портлаган ҳонадондан репортаж тайёрлаш керак, деб айтганимда менга “бу мумкинмас”, деб айтишган. Улар пресс релизни қолипидан чиқмай ёзишга ўрганишганди.

Яна бир ҳодиса эсимдан чиқмайди. Журналистикани келажагига таалуқли бир анжуманда кирсам ҳамма иштирокчилар 50 ёшдан ошган кишилар эди. Мен улардан нега улар орасида ёшлар йўқлигини сўрадим, ахир журналистика келажаги ёшлар қўлида-ку, сиз бу масалани ҳал этолмайсиз, чунки дунёга ёшлар кўзи билан қарамайсиз, дедим бу саволим жавобсиз қолди. Лекин шундан кейин мени бошқа тадбирларга чақиришмади.

Бугун Ўзбекистоннинг ташқи имиджини шакллантиришда яхши қадамлар қўйилмоқда.

Мен мамлакатингизни жуда чиройли, деб ҳисоблайман шу сабабли ҳам кўпроқ тарғиб этилишини хоҳлардим. Ўзбекистоннинг энг кўп жалб этадиган омилларидан бири бу унинг очиқ юзли, ҳокисор инсонларидир. Менимча оддий одамлар ҳаёти билан таништиришга кўпроқ урғу бериш керак. Илгари Китобда бўлган фестивалда жайдари кишилар билан отда сайр қилганман. Бу унутилмас хотира мен учун. Оддий инсонлар ҳаёти акс этган видеороликларни АҚШнинг етакчи каналларида ҳам кўришни истардим. Бу минтақа ҳақида кўпроқ билишлари керак.

Нозима Тошпўлатова, 
ЎзА. 
Вашингтон.

3 713