Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.11.2017 11:04 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш индексида 8 ўрин юқорига кўтарилди

Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш индексида 8 ўрин юқорига кўтарилди Тунис Республикасида Бутунжаҳон телекоммуникация – АКТ кўрсаткичлари 15-симпозиуми бўлиб ўтмоқда. Халқаро Электралоқа иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда, деб хабар берди вазирлик Ахборот хизмати.

WTIS форумида "Ахборотлашган жамият кўрсаткичлари" рейтинги эълон қилиниб, АКТ ни ривожлантириш бўйича 190 дан зиёд давлатларда ўтказилган ўрганишларнинг сўнгги натижалари маълум қилинади. Халқаро Электралоқа иттифоқининг 2017 йилдаги ҳисоботларига кўра, Ўзбекистон АКТ ни ривожлантириш индексида 8 ўрин юқорига кўтарилиб, 192 мамлакат орасида 95-ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, 2016 йилда Ўзбекистон аввалига 110-ўринни, Халқаро Электралоқа иттифоқи томонидан ўтказилган қайта ўрганишлар натижасида эса, 103-ўринни эгаллаган эди. Симпозиумида Ўзбекистон АКТ ни жадал ривожлантираётган давлат сифатида тақдирланди.

WTIS симпозиуми – бу давлатлардаги ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолатини баҳолайдиган бош халқаро форум ҳисобланади. 1996 йилдан бошлаб форумда мамлакатлардаги АКТ маъмурлари раҳбарлари, йирик бизнесменлар, етакчи олим ҳамда экспертлар иштирок этиб келишмоқда. Унда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолати, мавжуд муаммо ва ечимлар муҳокама қилинади.

Жорий йилда ҳам "сунъий интеллект", "салмоқли маълумотлар", "булутли" технологиялар ҳамда интернет-буюмлар каби жадал ривожланаётган йўналишлар юзасидан тақдимотлар қилинмоқда. Натижалар асосида Халқаро Электралоқа иттифоқининг сайёрамиз бўйлаб замонавий АКТ тенденцияларини ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалари белгиланади.

8 424