Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.12.2016 16:48 Чоп этиш версияси

Замонавий интернет маркази

Замонавий интернет маркази Навоий шаҳрида “Sensorika” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий интернет маркази фойдаланишга топширилди.

Сўнгги русумдаги компьютер жамланмалари билан таъминланган ушбу марказда юқори тезликдаги интернет ва Wi-Fi алоқаси, электроника воситаларини таъмирлаш хизмати йўлга қўйилди. Шунингдек, бу ерда ҳудуддаги кам таъминланган оилалар фарзандлари ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун компьютер саводхонлиги бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилади.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
3 762