Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.05.2017 12:05 Чоп этиш версияси

Ёш дастурчилар форуми

Ёш дастурчилар форуми Гулистон давлат университетида “Ёш дастурчилар форуми – 2017” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Гулистон давлат университети, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда вилоятдаги академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва университетда таҳсил олаётган ёш дастурчилар иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида иқтисодиётимизнинг барча тармоқларига ахборот-коммуникация технологияларини изчил жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Форумни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам мамлакатимизда рақобатбардош миллий дастурий маҳсулотлар тайёрлашни ривожлантириш, уларни иқтисодиёт тармоқлари, йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарига татбиқ этиш, ёш дастурчилар яратган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқариш кўламини янада кенгайтиришга қаратилган.

Форумда дастур тузувчилар томонидан тайёрланаётган лойиҳаларга доир кўрсатма ва зарурий тавсиялар тўғрисида маърузалар тингланди. Ёш дастурчилар ўзлари яратган лойиҳа ва компьютер дастурлари тақдимотини ўтказди.

– Бугунги форумда меҳнат жамоаларининг кадрлар бўлими учун маълумотлар базаси билан ишлаш, классификация қилиш, ҳар қандай операцион тизимга мослаштириладиган дастур билан иштирок этдим, – дейди Гулистон ахборот ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Акмал Мелибоев. – Мутахассислар ишимни юқори баҳолаганидан хурсандман. Ушбу дастурни устозларим Ўлмасбек Йўлдошев ва Ольга Гизатуллина раҳбарлигида янада такомиллаштириш устида иш олиб бормоқдамиз.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
5 113






Все о погоде - Pogoda.uz