Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.10.2017 19:40 Чоп этиш версияси

UZ миллий домен зонаси: янги истиқбол ва имкониятлар

UZ миллий домен зонаси маъмурияти “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси (APLTD) аъзосига айланди. Тегишли қарор ассоциация аъзоларининг 72-анжуманида қабул қилинди.

“Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази директори вазифасини бажарувчи А.Муҳиддиновнинг айтишича, уюшма аъзолигига кириш минтақадаги ҳамкорлар билан фаол алоқаларни янада ривожлантириш имконини беради, миллий доменларни бошқариш илғор амалиётига интернет тармоғида миллий сегментнинг фаолият юритиш асослари сифатида фойдаланишга хизмат қилади. Бу “Uzinfocom” маркази кадрлар ва техник салоҳиятини янада такомиллаштириш, манфаатдор томонлар, жумладан, давлат, бизнес, илмий-техник ҳамжамият, интернет хизматларидан фойдаланадиган кенг истеъмолчилар доираси манфаатлари мувозанатини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз интернет фойдаланувчилари учун янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади.

Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, унинг таркибига Яқин Шарқ, Осиё, Океания мамлакатларининг 50 дан ортиқ интернет-рўйхатхонаси, жумладан, Хитой, Австралия, Ҳиндистон, Вьетнам ва Россия домен саноатининг энг йирик вакиллари киради. APLTD минтақадаги юқори даражали доменлар маъмурларининг ўзаро ҳамкорлиги ва илғор тажриба алмашинувини таъминлайдиган ҳамда глобал домен маконини бошқариш масалалари бўйича стратегик қарорлар ишлаб чиқадиган тармоқ майдони сифатида фаолият юритади.

Ассоциация аъзолигига кириш Ўзбекистон учун интернет тармоғини ривожлантиришни бошқариш бўйича глобал даражадаги мулоқотда иштирок этиш, халқаро кун тартибига ахборот хавфсизлиги, кибержиноятчиликка қарши курашиш, электрон ҳукумат ва онлайн-бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш сингари муҳим муаммолар бўйича илғор тажриба ва ёндашувларни ишлаб чиқиш сингари янги стратегик имкониятлар эшигини очади.

UZ миллий домен зонаси мамлакатимизда ахборот технологиялари бизнесида янги йўналишлар яратиш катализатори экани, давлат органлари ва муассасаларининг юртимиз аҳолисига тақдим этадиган талаб юқори бўлган интерфаол хизматлар рўйхатини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

UZ миллий домен зонасининг пайдо бўлиши “TAS-IX” трафик алмашинув нуқтасини яратишга замин яратди, бу провайдер тармоқлари ўртасида пакетлар узатиш маршрутини қисқартириб, трафик харажатларини камайтириш имконини берди, чунки трафик алмашинуви маълумот узатиш халқаро каналларидан фойдаланмаган ҳолда амалга оширилади.

Айни пайтда UZ миллий домен зонасида 34,8 минг домен рўйхатдан ўтган. Турли хизмат ва товарлар сотиб олишга мўлжалланган интернет-сервис ва дўконлар сони йил сайин ошиб бормоқда.

UZ миллий домен зонасининг APLTD аъзолигига қабул қилиниши унинг тараққий этиши, шунингдек, барқарор ва мустаҳкам фаолият юритишини таъминлаш мақсадида домен зоналарига маъмурлик қилиш бўйича инновацион усулларни ўрганиш имконини беради.

Роман Бондарчук, ЎзА
3 002






Все о погоде - Pogoda.uz