Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 19:23 Чоп этиш версияси

Ягона интерфаол давлат хизматлари порталида кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни енгиллаштирувчи хизматлар пайдо бўлди

Ягона интерфаол давлат хизматлари портали – ЯИДХП (my2.gov.uz)нинг янги талқинида кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни енгиллаштирувчи хизматлар пайдо бўлди. Олдинроқ ер-мулк эгалари учун ишга туширилган сервислардан ташқари, энди мулкдорларнинг Тошкент шаҳри ҳудудида шахсий уй-жойга эга ёки эга эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда пойтахтимиздаги ҳибсга олинган ёки тақиқланган кўчмас мулк объектларига оид маълумотни олиш хизматлари ҳам жорий этилди.

ЯИДХП 2.0 нинг шахсий кабинетида кадастр рақами ва манзилини қайд этган ҳолда, турар жой тўғрисидаги маълумотни тўлдириш асносида янги хизмат турларидан нафақат юридик, балки жисмоний шахслар ҳам фойдаланиши мумкин. Зарур маълумотлар келиб тушиши билан кўчмас мулкка оид барча маълумотлар автоматик равишда шаклланади. Имтиёзли уй-жой ёки ипотека кредитини олиш учун барча зарур ҳужжатларни тўплашда мулкдорнинг шахсий уй-жойга эга ёки эга эмаслиги тўғрисида маълумотнома керак. Уни порталдан олиш мумкин. Бунинг учун ариза эгасига махсус шаклни тўлдириб, сўров юбориш кифоя. Энг сўнгги технологиялардан фойдаланиш туфайли маълумотнома уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда тайёр бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан тақдим этиладиган ҳибсга олинган ёки тақиқдаги кўчмас мулк объектлари тўғрисида маълумотни ҳам олиш мумкин. Барча зарур маълумотлар уч иш куни давомида бепул тақдим этилади. Кўчмас мулк масалалари билан шуғулланувчи идораларнинг бандлиги ҳисобга олиниб, ушбу хизматлар уй-жой эгаларининг ишини сезиларли даражада енгиллаштириш имконини беради.

Бундан ташқари, порталнинг “Кўчмас мулк” бўлимида қатор зарур хизматлар ҳам таклиф этилади, улар орасида уй-жойни сотиш ёки харид қилиш, уни совға қилиш учун онлайн ариза бериш, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги маълумотнома, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ҳақидаги қарорни олиш каби хизматлардан кенг фойдаланилмоқда.

Роман Бондарчук, ЎзА
2 040






Все о погоде - Pogoda.uz