Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.06.2018 18:16 Чоп этиш версияси

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат тури жорий этилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат тури жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича янги хизмат ишга туширилди. Мазкур давлат хизмати жисмоний шахсларга фуқароларнинг мамлакат ҳудудида яшаши учун рўйхатга қўйиш ва чиқаришни тасдиқловчи маълумотномани олиш бўйича электрон ариза бериш имкониятини тақдим этади. 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, янги хизматни тақдим этишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг манзил-маълумот бюроси, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлардаги ички ишлар бошқармалари ваколатли органлар ҳисобланади. 

Янги хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчи махсус логин ва паролни киритган ҳолда Ягона идентификация тизими (id.gov.uz) орқали амалга ошириладиган ЯИДХПдаги жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кириши зарур. "Хизматлар" бўлимида ёки "Маълумотлар" категорияси бўйича хизматларни саралаш орқали фойдаланувчи ваколатли органга электрон ариза юбориши мумкин. 

Бунда фойдалунувчи ЯИДХП орқали фақат ўзининг шахсий манзил-маълумот ахборотларига сўров юбориши ва уни қабул қилиши мумкинлигини ҳисобга олиш жоиз. Бу эса аризанинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши заруриятини таъминлайди. Барча амалиётлар амалга оширилгандан сўнг уч кун мобайнида ўрнатилган тартибда фуқаро рўйхатдан ўтганлиги ва чиқарилганлигини тасдиқловчи манзил-маълумот ахборотларини олиш бўйича юборилган сўровга маълумотнома кўринишидаги жавоб юборилади. 

Роман Бондарчук, ЎзА
5 637