Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.01.2017 19:58 Чоп этиш версияси

UZ домени ривожланмоқда

"Uzinfocom" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказида «Янги интернет ташаббуси – 2016» республика танлови якунлари сарҳисоб қилинди ва ғолибларга домен ҳамда хостинг олиш учун сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда UZ домени сайтлари кўпайгани ва интернет тармоғида Ўзбекистон миллий сегментининг ривожланиб бораётгани мамлакатимизда ахборот соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси экани таъкидланди. Айни пайтда аксарият вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, тиббиёт ҳамда таълим муассасалари ўз сайтларига эга. Сўнгги йилларда мамлакатимиз интернет-ресурслари дизайни ва уларда ахборотни янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Интернет ва оптик толали технологияларнинг ривожлантирилиши илм-фан, таълим, тиббиёт, миллий анъаналар ва маданият, туризм ва бошқа соҳаларга бағишланган сайтлар яратилишига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда "Uzinfocom" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан ташкил этилган "Янги интернет ташаббуси – 2016" танлови интернет тармоғида миллий сегментни ривожлантириш, фойдали интернет-ресурслар сонини кўпайтиришга қаратилган. Танловнинг дастлабки босқичида иштирокчилар янги интернет-ресурс учун ўз ғоясини тақдим этди, маданият ва санъат, соғлиқни сақлаш, таълим, чет тилларни ўрганиш, Ўзбекистон ҳайвонот ва наботот олами, ўзбек тили ва адабиёти, туризм, спорт, эркин номинация каби 9 йўналишда ғолиблик учун курашди. Танлов ҳайъати қарори билан икки юздан ортиқ аризадан энг яхши 14 ғоя ғолиб чиқди. Иккинчи босқичда биринчи босқич ғолиблари ғояларини техник татбиқ этиш билан шуғулланадиган интернет-ресурслар ихтирочилари танлаб олинди.

– Ҳар куни ҳаётимиз учун муҳим бўлган турли кимёвий реакцияларга дуч келамиз, – дейди танлов ғолиби Шодлик Бобожонов. – Мен яратган «Кимё лабораторияси» сайти, яъни ўзига хос виртуал кимё лабораториясида кимёвий моддалар ва бирикмалар хусусиятлари ҳақида маълумотлар билан танишиш мумкин. Видеороликлар ва интерфаол қўлланмалар эса мактаб ўқувчилари ва талабаларга кўплаб кимёвий реакциялар ҳамда жараёнлар моҳияти, аҳамиятини яхшироқ тушуниш, ўзлаштирган билимини текшириш имконини беради. Танлов ташкилотчиларининг қўллаб-қувватлаши самарасида ўз ғоямни амалга оширишни бошладим ва яқин вақт ичида мазкур сайтни интернет тармоғига жорий қиламиз.

Роман Бондарчук, ЎзА
7 332






Все о погоде - Pogoda.uz