ЎзА Ўзбек

02.04.2019 16:42 Чоп этиш версияси

Тожикистонда интернет тарифлари нархлари оширилди

Тожикистонда интернет тарифлари нархлари оширилди

Тожикистон солиқ қўмитаси ҳукумат қошидаги Монополияга қарши кураш хизматининг интернет тарифларини ошириш борасидаги қарорини қўллаб-қувватлади.

Аксилмонополия муассасасининг фармойишига биноан, эндиликда мамлакатдаги мобиль операторлар интернетнинг 1 Мб учун 5 дирамдан кам бўлмаган янги нархларни белгилашлари лозим.

Мазкур ҳужжат мамлакат аҳолисининг норозиликларига сабаб бўлгани ҳақида Тожикистон Алоқа хизмати раҳбари Бек Сабур 28 март куни Эмомали Раҳмон раислигида бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида маълум қилган. Тожикистон солиқ қўмитаси раҳбари Нусратулло Давлатзода баёнотига кўра эса, мамлакатда интернет тарифлари нархларининг оширилиши Тожикистон хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Турли манбалар маълумотларига кўра, Тожикистон аҳолисининг 15 фоиздан 40 фоизгача бўлган қисми интернетдан фойдаланади.

ЎзА
4 809