Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.11.2017 11:31 Чоп этиш версияси

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида махсус интерактив хизмати ишга тушди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини – «My2.gov.uz»да юридик шахслар учун ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этишга хизмат қилувчи Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида интерактив хизмати ишга тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мазкур хизмат (фақатгина Ягона порталнинг янги шакли орқали) амалга оширилади.

Ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда шартнома бўйича маълумотлар файлини юклаб олиш йўли билан мустақил бажарилади.

Жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади. Ҳозирга вақтга келиб Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқинига ташқи савдо шартномалари доирасида маълумотларни тақдим этиш бўйича 706 мингдан ортиқ ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 370 мингдан зиёди тизимга киритилди.

Шу ўринда савол туғилади, ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш хизматидан қандай фойдаланиш мумкин?

Дастлаб, id. gov.uz тизимида жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтинг. Cўнгра «Фойдаланувчи кабинети»да юридик шахсни қўшиб қўйинг! id. gov.uz тизимида рўйхатдан ўтганингиздан сўнг «My2.gov.uz»га юридик шахс сифатида киринг! Хизматлар гуруҳидан «Божхона» хизматини танланг!


1 659






Все о погоде - Pogoda.uz