Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.10.2017 18:12 Чоп этиш версияси

Сингапур делегацияси "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Сингапурнинг Ҳамкорлик бўйича давлат агентлиги бош ижрочи директори Конг Ви Мун бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат" тизимини янада ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, аҳоли ўртасида оммабоп бўлган самарали интерактив хизматлар сонини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг аксарият вазирлик ва идоралари томонидан замон талабларига жавоб берадиган ҳамда "Электрон ҳукумат" тизими билан ўзаро алоқа қилувчи шахсий комплекс ахборот тизими ва маълумотлар базаси ишлаб чиқилган ва йўлга қўйилган.

Мамлакатимиз мутахассислари сингапурлик ҳамкасблари билан ахборот технологиялари соҳасидаги кенг кўламли масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум доирасида томонлар "Электрон ҳукумат" тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича ҳамкорлик хусусида келишиб олдилар. Ҳужжатда, шунингдек, АКТ соҳасини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ўзаро муносабатлар, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари билан боғлиқ маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, АКТ соҳасида соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя, бандлик, коммунал хизмат, транспорт хизматлари, кадрлар тайёрлаш каби муҳим соҳаларни босқичма-босқич ахборотлаштириш ва автоматлаштириш кўзда тутилган.

Роман Бондарчук, ЎзА
1 901






Все о погоде - Pogoda.uz