ЎзА Ўзбек

22.03.2019 20:23 Чоп этиш версияси

Мирзаободда Рақамли технологиялар маркази очилди

Мирзаободда Рақамли технологиялар маркази очилди

Бугун “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг Сирдарё вилояти филиали Мирзаобод тумани телекоммуникация боғламаси маъмурий биносида Рақамли технологиялар маркази ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йил 19 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросига асосан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Сирдарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида бу каби марказлар ташкил қилиш концепцияси ишлаб чиқилди.

1I7A1035.JPG

Мирзаобод туманида очилган янги Рақамли технологиялар ўқув маркази ушбу топшириқлар ижросидир. Шу муносабат билан бўлиб ўтган марказнинг тантанали очилишида давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, соҳа мутахассислари қатнашди.

Унда мамлакатимиз ёшларига эътиборни кучайтириш, уларни ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар амалий аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

1I7A1120.JPG

Замонавий компьютерлар ва зарур жиҳозлар билан таъминланган даргоҳда ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт асослари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик йўналишида ўқув курслари ташкил этилади. Уч ёш тоифаси бўйича, яъни 9-15, 16-19 ва 20-25 ёшдаги таълим олувчилар бу ерда босқичма-босқич таълим олади.

Шунингдек, марказда ёшларни компьютер спортига (киберспортга) жалб қилиш, киберспорт қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, республика миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

1I7A1129.JPG

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
10 518