ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

“Ислом Мухтор ҳамкор”нинг аломат “ихтироси” ошкор бўлди

“Ислом Мухтор ҳамкор”нинг аломат “ихтироси” ошкор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”нинг Қашқадарё ҳудудий бўлими ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармасининг қўшма иш режасига асосан ҳудудларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Бундан мақсад эса электр энергияни тежаш, унинг самарадорлиги ва истеъмол маданиятини ошириш ҳамда бу борада ноқунуний ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган. 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”нинг ЎзАга берган маълумотига кўра, Қарши туманидаги истеъмолчи “Ислом Мухтор ҳамкор” МЧЖ томонидан электр энергиясидан фойдаланишдаги яширинча ўғирлик тури аниқланган. 

“Ишбилармон“ истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ҳисоблагичнинг ички қисмига махсус қурилма (чип) ўрнатади. Бу қурилма пультнинг аломати шундаки, у энергия сарфини ҳисобга олмас экан.

Текширув жараёнида қурилма ишга тушган вақтда ҳисоблагич электр энергиясини ҳисобга олмаслиги аниқланиб, бу ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Мажбурий ижро бюроси томонидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди. Истеъмолчи электр тармоғидан узилди.

Якуний хулосаларга асосан истеъмолчи “Ислом Мухтор ҳамкор” МЧЖ ушбу қоидабузарлик бўйича 124 222 250 сўм жарима тўлайдиган бўлди.

13 873
Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА