ЎзА Ўзбек

31.05.2019 10:56 Чоп этиш версияси

Huawei компанияси Ўзбекистондаги дипломатик миссия вакиллари учун янги технологиялар устунликларини намойиш қилди

Huawei компанияси Ўзбекистондаги дипломатик миссия вакиллари учун янги технологиялар устунликларини намойиш қилди


28 – 29-май кунлари Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг инновацион ва интеграцион ечимлар марказида юртимиздаги дипломатик миссиялар вакиллари учун компанияга тегишли юқори технологиялар тақдимоти ўтказилди. Ташриф давомида бир қатор давлатлар элчилари ақлли қурилмалар, 5G, сунъий интеллект (AI), булутли технологиялар (CLOUD), интернет буюмлар (IOT) ва хавфсиз шаҳар қурилишига доир тизимлар билан яқиндан танишишди.

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида юқори мартабали меҳмонлар, Ўзбекистон ТИВ ва ШҲТ халқ дипломатияси Маркази вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил қилиниб, унда қатнашчилар Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида ижобий фикрлар билдиришди, шунингдек, уни қўллаб-қувватлаган ҳолда глобал бозордаги чақириқлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда компанияга муваффақиятлар тилашди.

DSCF4440.JPG

Huawei компанияси 5G технологиясини ишлаб чиқиш бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланади. Бугунги кунга қадар 5G ускуналарни етказиб бериш борасида жаҳон бўйлаб 40 дан зиёд шартномалар тузилган бўлиб, 70 000 дан ортиқ база станциялари мижозларга жўнатилган. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган узоқ муддатли сармоялар бешинчи авлод тармоқларини ривожлантириш бўйича компанияга олдинга чиқиш имкониятини берди. Сўнгги ўн йил ичида Huawei компаниясининг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфлаган харажатлари 70 млрд. АҚШ долларидан ортиб кетди. 2018-йилда Huawei Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига (БИМТ) 5 405 та патент аризаларини топшириб, дунё рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

s_LEE_1154.jpg

“Хитойнинг илғор хусусий компанияси сифатида Huawei кўп йиллар мобайнида технологик инновацияларга жиддий эътибор қаратди ва 5G соҳасида сезиларли натижаларга эришди. Huawei компаниясининг жадал тараққиёти — бу глобализация шароитларида барча мамлакатларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги натижасидир. Ўзбекистон бозорига киргандан кейин Huawei кўплаб иш жойларини яратиш ва бир қатор юқори малакали кадрларни тайёрлаш орқали телекоммуникацион сектор ривожига ҳисса қўшиб келмоқда. Компания маҳсулотлари маҳаллий аҳоли ўртасида анчагина оммабоп. Ўтган ойда Хитойга амалга оширган давлат ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Huawei илмий-тадқиқот марказида бўлди. Ушбу воқеа Ўзбекистонда компания фаолиятига берилаётган юксак баҳо ва эътирофдан далолат беради”, - деди Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сзян Ян хоним.

s_LEE_1344.jpg

“Бугун биз дўстона мамлакатларнинг ҳурматли элчиларини Ўзбекистондаги Huawei офисига компаниянинг мамлакатдаги фаолияти, шу билан бирга, унинг жаҳондаги 5G йўналишида эришган ютуқлари билан танишиш учун таклиф қилдик. Бизнинг учрашув “Ўзбекистонда - Ўзбекистон манфаатлари учун” шиори остида ўтказилди. Huawei компанияси 19 йилдан зиёд вақт давомида мамлакат ҳудудида муайян хизматларни кўрсатиб келади ҳамда ёш истеъдодларни юксалтириш ва таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш сингари ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратади. Худди шундай фаолиятни биз дипломатик вакили бугун бу ерга таклиф қилинган ҳар битта мамлакатда олиб борамиз. Биз меҳмонларга ажратилган эътибор ва биз учун айтилган қўллов сўзлари учун миннатдормиз. Huawei компанияси ҳам Ўзбекистонда, ҳам глобал бозорда юқори технологик ечимларни тақдим қилишда давом этади”, - деб таъкидлади Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг директори Лю Сзясин.

s_LEE_1366.jpg

“Ўзбекистонда - Ўзбекистон манфаатлари учун” чақириғи доирасида Huawei компанияси қулай экотизимни ятатиш мақсадида хусусий сектордаги барча корхоналар, давлат органлари ва мамлакатдаги дипломатик миссия вакиллари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради. Huawei компаниясининг инновацион ва интеграцион ечимлари маркази икки кун давомида Ўзбекистондаги 23 та дипломатик миссия вакилларини қабул қилди.

ЎзА
2 438