Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.01.2018 15:29 Чоп этиш версияси

Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун танлов эълон қилинди

Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун "Best IP – 2018" танлови

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги республикада энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш орқали ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида: 

“Энг яхши ихтиро”; 
“Энг яхши фойдали модель”; 
“Энг яхши саноат намунаси”; 
“Энг яхши селекция ютуғи”; 
“Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси”; 
“Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи”

номинациялари бўйича "Best IP – 2018" танловини эълон қилади.

Танловга сўнгги 3 йил (2015-2017 йиллар) давомида муҳофаза ҳужжатлари олинган ва амалда сақлаб турилган ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари ҳамда маҳаллий муаллифлар (ҳуқуқ эгалари) томонидан яратилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари ҳамда селекция ютуқлари қабул қилинади. 

Танловнинг “Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи” номинацияси бўйича 40 ёшга тўлмаган, ўзининг ЭҲМ учун яратилган дастурига эга бўлган шахслар ҳужжатларини топшириши мумкин. 
 
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 январидан 2018 йил 10 апрелига қадар қабул қилинади. 
 
Танлов ғолиблари “26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни” арафасида эълон қилинади ҳамда эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланади. 

Танлов иштирокчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

– ариза (танлов Низомининг 1-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган); 
– муҳофаза ҳужжатларининг нусхаси; 
– объектдан фойдаланиш далолатномаси ёки объектнинг фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (тажриба ёки саноат синови далолатномаси, лицензия шартномаси, татбиқ қилиш далолатномаси ва ҳоказо). 

Танловга талабномалар иш кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй (5-қават, Агентлик кутубхонаси) манзилида қабул қилинади. Шунингдек, танловга ҳужжатлар электрон тарзда tanlov@ima.uz электрон манзилида ҳам қабул қилинади. 

Ҳужжатлар “Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун “Best IP – 2018” танловига” деб кўрсатилган ҳолда топширилиши лозим.

Маълумот учун телефонлар: 0 371 232-50-27, 0 371 232-50-50, 0 371 232-50-13. 
 
Кўриб чиқиш учун қабул қилинган ариза ва ҳужжатлар танлов иштирокчиларига қайтарилмайди ва уларга тақризлар берилмайди. 
 
Танлов тўғрисидаги батафсил маълумотни Агентлик сайтидан (www.ima.uz) олиш мумкин.

ЎзА
11 618