ЎзА Ўзбек

22.04.2019 18:44 Чоп этиш версияси

Давлат хизматлари ҳақида энди QR-код орқали маълумот олиш мумкин

Давлат хизматлари ҳақида энди QR-код орқали маълумот олиш мумкин

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси фуқароларга тезкор ва шаффоф хизмат кўрсатишни таъминлаш ҳамда мурожаат этувчиларни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини янада шакллантириш мақсадида Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказига хизматлар ҳақида тўлиқ маълумот берувчи "INFOLAND" ўрнатилди.

INFOLAND да Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизмат номлари ва унинг QR-коди жойлаштирилган. Мобил телефонда QR-кодни сканер қилиш илова орқали ушбу хизмат ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконияти мавжуд.

Жумладан, хизматдан фойдаланиш учун керакли ҳужжатлар, давлат божи тўлов суммаси, хизмат кўрсатиш муддати ва хизмат кўрсатувчи ваколатли орган тўғрисидаги барча керакли маълумотга эга бўлиш мумкин.

Инвесторлар учун зарур бўлган хизмат турлари рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган.

ЎзА
2 362