ЎзА Ўзбек

16.05.2019 16:17 Чоп этиш версияси

Чўнтак ЭКГ мосламаси ихтиро қилинди

Чўнтак ЭКГ мосламаси ихтиро қилинди

АҚШнинг Озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) кичик ҳажмдаги чўнтак электрокардиограмма (ЭКГ) мосламасининг амалиётга татбиқини тасдиқлади.

"AliveCor" компанияси томонидан ишлаб чиқилган мослама ҳажми смартфонлардан уч баробар кичик бўлиб, юрак фаолиятига оид олти йўналишдаги маълумотни аниқлаш имконини беради.

"KardiaMobile 6L" деб номланган ушбу мослама кўринишидан телевизор бошқарув пультни эслатади. Мосламага учта электрод билан жиҳозланган бўлиб, уларни тўпиқ ва тиззаларга ўрнатиш билан юрак фаолиятига оид маълумотларни жамлайди.

Маълумот аниқлагандан сўнг, мосламани Bluetooth орқали смартфонга улаш билан ЭКГ натижаларини смартфонга ўтказиш мумкин. 
Тахминий қиймати 150 АҚШ доллар деб баҳоланаётган мослама жорий йилнинг ёз ойларида сотувга чиқарилиши режа қилинмоқда. 

З.Мирзабоева, ЎзА
1 807