Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 20:45 Чоп этиш версияси

Банк ходимлари учун ахборот технологиялари бўйича ўқув курслари бошланди

Тошкентдаги «Softline Education» ўқув марказида «Лаборатория Касперского» халқаро компаниясининг банк ходимлари учун «KL302.10 (k) Endpoint Security and Management» кенгайтирилган курси бўйича машғулотлар бошланди.

Ўқув курси тизим маъмурлари ва ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассисларни ўқитишга мўлжалланган. Тингловчилар тажрибали ўқитувчилар ва ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари раҳбарлигида тақсимланган тармоқлар ва катта ташкилотларда антивирус ҳимоясининг замонавий, комплекс тизимларини жорий этиш, трафикни бошқариш, маъмурлаш тизимини янгилашга доир билимларни ўзлаштиради.

Улар шунингдек, «Windows учун KL Certified System Engineer: Kaspersky Endpoint Security 10» сертификатини қўлга киритиш учун ўтказиладиган имтиҳонларга тайёрланмоқда.

Роман Бондарчук, ЎзА
11 319