Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.10.2017 12:29 Чоп этиш версияси

Автобус ва трамвай бекатларида “Мобиль кутубхона” ташкил этилди

Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази томонидан Самарқанд шаҳридаги автобус ва трамвай бекатларида “Мобиль кутубхона” ташкил этилди.

Юртимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг ёрқин ифодаси сифатида жорий этилган виртуал кутубхонадан йўловчилар ўз смартфони орқали китобларнинг электрон нусхасини QR-код орқали бепул юклаб олиши мумкин.

– Айни пайтда шаҳардаги бекатларга миллий ва жаҳон адабиётининг 200 дан ортиқ нодир китоби муқоваси сурати ва QR-коди жойлаштирилган, – дейди марказнинг биринчи тоифали кутубхоначиси У.Тўлқинов. – Йўловчилар ушбу кодни сканерлаб, электрон китобни, шунингдек, унинг аудиоёзувли вариантини телефони хотирасига бепул юклаб олади. Мобиль кутубхоналаримизни босқичма-босқич кўпайтириш ва китоб фондини бойитишни режалаштирганмиз.

– Бугунги кунда интернет орқали кўплаб китобларни телефонга юклаб олиш ёки бошқалардан ҳам кўчириш мумкин, – дейди Самарқанд давлат университети ўқитувчиси А.Пардаев. – Лекин бекатларда бундай имкониятнинг яратилиши, аввало, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Биргина Университет хиёбонида тўртта бекат бор ва улар доим талабалар билан гавжум. Бундай ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда, уни янада кенг жорий этиш фақат эзгуликка, маънавиятни юксалтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш керак.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
2 017






Все о погоде - Pogoda.uz