ЎзА Ўзбек

26.09.2019 Чоп этиш версияси

АКТ ҳафталиги доирасида хайрия акцияси ташкил этилди

АКТ ҳафталиги доирасида хайрия акцияси ташкил этилди

Фарғона вилоятида ахборот коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида “Ахборот технологиялари — болалар учун” хайрия акцияси ташкил этилди. 

“Ictweek Uzbekistan 2019” ҳафталигида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Фарғона туманидаги 28- ҳамда 9-умумтаълим мактабларига 10 тадан 20 дона замонавий компьютерлар ва принтерлар тақдим этилди.

Шунингдек, юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган синф хоналарининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида “Ictweek Uzbekistan – 2019” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида кўргазма иш бошлади.

Тадбирдан кўзланган мақсад ахборот технологиялари соҳасида эришилган натижалар ва амалга оширилаётган лойиҳаларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш ва уларни муҳокамалардан ўтказишдир.

3.JPG

13.JPG

17.JPG

14 374
М.СУЛАЙМОНОВ, Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА