Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 12:47 Чоп этиш версияси

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Microsoft компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари ифодаланган ҳужжат Ўзбекистон ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жаҳоннинг нуфузли компанияларидан бири бўлган Microsoft билан алоқаларни янги босқичга кўтаради, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий сайти.

Ҳужжатда интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни кучайтириш, Ўзбекистонда кибер хуружларга қарши тизимларини мустаҳкамлаш, ахборот технологиялари ва "булутли" технологияларда, шунингдек мобил ишланмалар, очиқ маълумотлар ҳамда "салмоқли маълумот" (биг дата) ни тарқатиш ва қайти ишлашда, дастурий таъминот ишлаб чиқариш, "интернет буюмлари" учун ишланмалар тайёрлаш йўналишларида инновацияларни амалга ошириш каби истиқболли ҳамкорлик белгилаб олинди.

Ҳамкорлик меморандумига кўра, алоқалар босқичма-босқич мустаҳкамланиб боради ва амалга оширилади. Ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш шартларига кўра, Microsoft компанияси ўзбекистонлик мутахассислар билан "булутли" ва мобил технологиялар бўйича тажриба ҳамда билимларини ўртоқлашади, стартапларни амалга ошириш ва "булутли" ва мобил бизнес-ишланмаларни, очиқ ва салмоқли маълумот тизимларини яратиш, шунингдек IT-кўникмаларни ва кибер хуружлардан ҳимояланиш бўйича ташкил қилинадиган машғулотларни ўтказишда малакали экспертлар билан қўллаб-қувватлайди.

1 574






Все о погоде - Pogoda.uz