ЎзА Ўзбек

Технология

Мутахассислар тажриба алмашди

30.06.17 20:05

Пойтахтимизда мамлакатимиз ахборот-коммуникация технологиялари саноатини ривожлантириш ва иқтисодиётимизни юксалтиришда АКТнинг ролига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Келажак технологиялари

29.06.17 20:29

Пойтахтимизда ахборот-коммуникация технологиялари тармоғи учун инновацион ечим ва технологияларга бағишлаб ўтказилаётган техник семинарларда мобиль алоқа ва интернет, тармоқ, сервер ва IP-технологиялар бўйича энг сўнгги янгиликлар намойиш этилмоқда.

Компьютерлаштириш ва келажак касблари

12.06.17 19:45

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида шу мавзуга бағишлаб ташкил этилган семинарда жамиятни компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг меҳнат бозоридаги ўзгаришларга ҳамда янги мутахассисликлар пайдо бўлишига таъсири муҳокама қилинди.

Ўзбекистон киберспорти янги марраларни кўзламоқда

06.06.17 20:27

Ўзбекистон компьютер ва киберспорт ўйинлари ассоциацияси “IeSF” халқаро е-спорт федерациясининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. Бу юртимизда киберспортни янада ривожлантириш ва киберспортчиларимиз маҳоратини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон қизлари халқаро танловнинг ярим финалига чиқди

02.06.17 19:21

Мамлакатимизнинг уч жамоаси “Technovation Challenge” халқаро танловининг ярми финалига йўлланма олди. Энди улар бошқа мамлакатлар жамоалари билан АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтадиган якуний босқичда иштирок этиш учун баҳслашади.

Янги лойиҳа тақдимоти

31.05.17 15:18

«Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «Маркетинг ва бошқарувда коммуникация» мавзуида анжуман ўтказилди.

Томошабинлар фикрини эътиборга олиб

30.05.17 19:59

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Миллий медиа-кенгаш тақдимотида Ўзбекистонда телевидение аудиториясини аниқлаш тизими жорий этилиши ҳақида сўз юритилди.

Маҳаллий мутахассис ва ихтирочиларнинг ишланмалари намойиш этилди

22.05.17 19:44

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ҳар йили ташкил этиладиган “Google I/O 2017 Extended” конференциясида мамлакатимиз ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари яратган ишланма ва лойиҳалар намойиш этилди.

Ахборот жамияти: истиқбол ва имкониятлар

18.05.17 19:24

Пойтахтимиздаги Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан шу мавзуга бағишланган матбот анжумани ўтказилди.

Халқ билан мулоқот такомиллашмоқда

16.05.17 19:01

“Электрон ҳукумат” тизими йил сайин такомиллашиб, талаб юқори бўлган янги интерфаол хизматлар билан бойитилган ҳолда фойдаланувчилар учун янада қулай бўлиб бормоқда.

Пойтахтимизда X Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси иш бошлади

10.05.17 17:17

Пойтахтимизда X Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси иш бошлади

Бу йилги ярмаркада саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, ахборот технологиялари ва фан-таълим соҳалари учун 500 дан ортиқ инновацион ғоя, технология ва лойиҳа намойиш этилаётир.

Янги марказ иш бошлади

04.05.17 20:16

Янги марказ иш бошлади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида янги “IUT-Skyline” технология марказининг тақдимоти бўлиб ўтди. Марказ олий ўқув юрти талабаларининг лойиҳа ва ишланмаларини амалга оширишга хизмат қилади.

Илғор технологиялар амалиётда

28.04.17 18:15

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қўриқлаш тизимлари ва уларнинг дастурий таъминотини жорий қилишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Таълим тизимида замонавий технологиялар

26.04.17 20:30

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Microsoft” корпорацияси ўқув хонасининг очилиши ҳамда таълим тизимида офис дастурларидан фойдаланиш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди.


Янгиликлар :