ЎзА Ўзбек

31.01.2018 16:42 Чоп этиш версияси

2018 йилдан Ўзбекистон телефон рақамларининг 9 белгили тизимига ўтади

2018 йилдан Ўзбекистон телефон рақамларининг 9 белгили тизимига ўтади
Бундай тизимга ўтиш тўғрисида қарор Халқаро электр алоқа уюшмасининг тавсиялари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари рақамлари тизими ва режаси" талабларига мувофиқ қабул қилинган. Бу ҳақда "Ўзтелеком" компанияси матбуот хизмати ўзининг Facebook'даги саҳифасида хабар қилди. 

2018 йилда телефон рақамлари яна иккитага узаяди. Эндиликда аввал терилмаган ҳудуд коди терилади, бу билан шаҳарлараро рақамларни териш жараёни соддалашади. 

"7 белгилиги рақамлардан 9 белгили рақамларга ўтиш - давр талаби. Бу мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугагани, алоқа хизматларига бўлган талаб эса кундан-кунга ортиб бораётгани билан изоҳланади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, юқорида келтирилган ҳужжатга мувофиқ бир неча йил аввал тезкор хизматларнинг телефон рақамлари сони ҳам ўзгарган эди.

ЎзА
20 937