Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 15:16 Чоп этиш версияси

Жиззахда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб мини-футбол бўйича хотира турнири ўтказилди

Жиззахда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб мини-футбол бўйича хотира турнири ўтказилди Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, халқимизнинг асл фарзанди Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги олдидан вилоятда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ташкил этилган турнирда Ш.Рашидов туманидаги ташкилот ва корхоналарнинг 11 жамоаси иштирок этди.

Қизиқарли ўтган мусобақаларда тумандаги 50-умумтаълим мактаби жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва бош совринни қўлга киритди. Иккинчи ўринга туман тиббиёт бирлашмаси, учинчи ўринга 29-умумтаълим мактаби жамоаси сазовор бўлди.

Жиззахда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб мини-футбол бўйича хотира турнири ўтказилди

– Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов туғилиб ўсган туманга унинг номи берилиши халқимизнинг содиқ фарзандига кўрсатилган улкан эътибор намунасидир, – дейди тумандаги “Қуёшсевар Парда” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиёдов. – Туманимизда у кишининг бюсти, Жиззах шаҳрида ҳайкали ўрнатилиб, мемориал уй-музейи ташкил этилгани халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида ватанпарварлик ва ўз тарихидан фахрланиш туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади ҳамда улуғ инсоннинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништиришда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги хотира турнири ҳам ана шундай олижаноб мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
4 702






Все о погоде - Pogoda.uz