Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 12:27 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик полвонлар халқаро турнирда иккита медаль билан тақдирланди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россияда ўтган халқаро турнирда иккита медални қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, вазни 59 килограммгача бўлган курашчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган Феруз Тўхтаев барча рақибини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Вазни 80 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида Жонибек Отабеков кумуш медални қўлга киритди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
1 834






Все о погоде - Pogoda.uz