Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.03.2017 11:45 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик қиличбоз Финляндияда ўтказилган жаҳон кубогида ғалаба қозонди

Финляндияда қиличбозлик бўйича ўтказилган жаҳон кубогида мамлакатимиз шарафини Олег Соколов муносиб ҳимоя қилди.

Мусобақада юзга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Жаҳон кубоги босқичининг “В” тоифасидаги баҳсларида иштирок этган Олег Соколов шпага йўналишида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади ва олтин медални қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
621






Все о погоде - Pogoda.uz