Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2017 16:35 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – Жанубий Корея: 1:1

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Дэвис кубоги”нинг Осиё-Океания минтақаси биринчи гуруҳи дастлабки босқич баҳсларини сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши бошлади.

Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсларда ғолиб бўлган терма жамоа теннис оламининг энг нуфузли мусобақаларидан бири ҳисобланган “Дэвис кубоги”нинг иккинчи босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Дак Хи Лини 4:6, 6:2, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, теннисчимиз Санжар Файзиев Хёнг Чунгга 4:6, 4:6, 7:6, 6:4, 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа биринчи кунги баҳсдан сўнг умумий ҳисоб 1:1 бўлиб турибди.

4 февраль куни Д.Истомин ва С.Файзиев жуфтлиги Хёнг Чунг ва Ёнг Кию Лимга қарши кортга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 733






Все о погоде - Pogoda.uz