ЎзА Ўзбек

14.05.2019 12:58 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Туркманистон Олимпия қўмиталари ҳамкорликка эришди

Ўзбекистон ва Туркманистон Олимпия қўмиталари ҳамкорликка эришди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бугунги кунда юртимизда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, замонавий Олимпизм ғояларини кенг тарғиб қилиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни оммавийлаштириш йўлида қатор мамлакатлар олимпия қўмиталари, шунингдек нуфузли Халқаро спорт федерациялари ва ташкилотлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиб келмоқда.

2.jpg

Кеча пойтахтимиздаги «Miran International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Туркманистон Миллий олимпия қўмиталари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

3.jpgМаълумки, Туркманистон 2017 йили Жанг санъати ва ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларига мезбонлик қилди. Ушбу мамлакат йирик комплекс спорт мусобақасини ўтказиш борасида бой тажрибага эга. Қолаверса, мамлакат пойтахти Ашхобод шаҳрида мазкур йирик комплекс мусобақа муносабати билан муҳташам Олимпия шаҳарчаси ва халқаро стандартларга жавоб берувчи кўплаб спорт иншоотлари қад рослаган.

Ўзбекистон эса 2028 йили ёзги “Осиё болалари” Халқаро ўйинлари ҳамда 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун даъвогарлик қилмоқда. Шундай4.jpg экан, бу борада Туркманистон Миллий олимпия қўмитасининг тажрибаси ўзаро ҳамкорликда қўл келишига шубҳа йўқ.

Меморандумни Ўзбекистон МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Туркманистон МОҚ Бош котиби Азат Муратов имзолади. Меморандумга асосан, томонлар ўртасида дўстона ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, кўплаб спорт турлари бўйича икки мамлакат терма жамоалари ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш, мураббийлар малакасини ошириш, ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш кўзда тутилган.

1.jpg

ЎзА
1 579