ЎзА Ўзбек

06.09.2018 22:37 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – Сурия: 1:1

Ўзбекистон – Сурия: 1:1 Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аргентиналик мутахассис Эктор Купер қўл остида Сурия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида куч синашди. 

5.JPG

Пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда ўтказилган ушбу ўйинга Э.Купер бошчилигидаги мураббийлар гуруҳи терма жамоага муносиб футболчиларни саралаш учун ўттиз нафардан зиёд иқтидорли футболчини бир неча босқичдан иборат ўқув-машғулот йиғинида синовдан ўтказди. Ҳар томонлама ўзини кўрсатган футболчилар Сурияга қарши ўйинда майдонга тушди.

Мазкур учрашувда терма жамоамиз 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 сентябрь куни Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

9.JPG

12 (2).JPG

Ж.Тошхўжаев, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
6 384