Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 15:50 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон - Ливан 3:0

Ўзбекистон - Ливан 3:0 Баҳрайнда теннис бўйича Федерациялар кубогининг Осиё/Океания минтақаси саралаш баҳслари иккинчи гуруҳ учрашувларида Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.

"А" гуруҳидан жой олган ушбу учрашувнинг яккалик баҳсларида Сабина Шарипова ҳамда Ясмина Каримжонова ғалбага эришгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозиргина Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги жуфтлик баҳсларида теннисчиларимиз ғалаба қозонди.

Унда Нигина Абдураимова ҳамда Оқгул Омонмуродова жуфтлиги Сара Нассиф ва Нэнси Каракийни 6:2, 6:3ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари учрашуви 3:0 ҳисобида якунланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
15 600