ЎзА Ўзбек

14.09.2018 21:20 Чоп этиш версияси

Ўзбек спорти учун навбатдаги рекорд: Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпиадасида 36 нафар спортчи билан иштирок этамиз

Ўзбек спорти учун навбатдаги рекорд: Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпиадасида 36 нафар спортчи билан иштирок этамиз
6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ўтказилади.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилиб қўйган. Бугунги кунга келиб, кичик Олимпиадага йўлланма қўлга киритган спортчиларимиз номи маълум бўлиб улгурган.

Қайд этиш лозимки, бу сафарги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз лицензия қўлга киритиш борасида рекордни янгилашди. 2010 йили Сингапурда ўтказилган илк ўсмирлар Олимпия ўйинларида 21 нафар спортчимиз иштирок этган бўлса, 2014 йили Нанкин Олимпиадасида 28 нафар атлетимиз қатнашган. Бу сафар Буэнос-Айрес мезбонлик қиладиган ўйинларда эса юртимиз шарафини 36 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Аргентина Олимпиадасида терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

Академик эшкак эшиш
Евгений Агафонов 
Луизахон Исломова
Давржон Давронов

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
Исламбек Абдусаломов 
Шерзод Ҳакимжонов
Гульбахор Файзиева

 Спорт курашлари
Умиджон Жалолов
Муҳаммадрасул Раҳимов
Шоҳида Аҳмедова
Светлана Оқназарова

 Дзюдо
Жайхунбек Назаров
Нилуфар Ермагамбетова

 Сузиш
Наталия Критинина
Алексей Сидорчук
Бибигул Минглибаева
Аҳмаджон Умуров

 Ўқ отиш
Зайнаб Пардабаева

 Бадиий гимнастика
Екатерина Фетисова

 Спорт гимнастикаси
Фаёзиддин Маматқулов
Индира Ўлмасова

 Спорт акробатикаси
Николай Евдокимов
Арина Юлушева

 Трамполин
Никита Бабенишев

 Таэквондо
Улуғбек Рашидов

 Каратэ
Дилдора Алиқулова

 Енгил атлетика
Регина Адашбаева
Роксана Худоярова
Умиджон Ҳасанов
Ислом Сибагатуллин

 Оғир атлетика
Долера Давронова
Кумушхон Файзуллаева
Муҳаммадқодир Тоштемиров

Бокс
Абдумалик Халаков
Тимур Мержанов
Жаҳонгир Раҳмонов

От спорти
Абдушукур Собиржонов 

ЎзА
2 125