Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 14:33 Чоп этиш версияси

Юртдошимиз Гран-при соҳиби

Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумидаги халқаро турнирда дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан келган 250 дан ортиқ дзюдочи совринли ўринлар учун курашди.

73 килограмм вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Мирзоҳид Фармонов дастлаб туркиялик Мурод Бектош, чорак финалда словениялик Рок Драксич, ярим финалда косоволик Акил Гжаковни мағлубиятга учратди.

Мусобақанинг финал беллашувида полвонимиз мезбон спортчи Ҳасан Ванлиўғли устидан зафар қучди ва шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 002






Все о погоде - Pogoda.uz