Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 13:04 Чоп этиш версияси

Ёш велоспортчилар мусобақаси

Пойтахтимизда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида велоспорт бўйича мусобақа ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада 50 га яқин спортчи турли ёш тоифаларида иштирок этди.

Мусобақанинг 11-12 ёшли ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида Илья Палчик ва Катя Каплия ғалаба қозонган бўлса, 13-14 ёшли ўғил-қизлар ўртасида Аброр Бобоев ва София Каршова биринчи ўринни қўлга киритди. 15-16 ёшли ўғил болалар ўртасида ўтказилган пойгада Евгений Чеботарев маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 995






Все о погоде - Pogoda.uz