Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2017 11:41 Чоп этиш версияси

Ёш теннисчиларимиз халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди

Эронда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ёш теннисчиларимиз Одил Каримов ва Искандар Каримов муваффақиятли иштирок этди.

Нуфузли турнирнинг ҳал қилувчи финал баҳсида О.Каримов ва И.Каримов мезбон теннисчилар Саййид Меҳршод ва Муҳаммад Мирзоийга қарши кортга чиқди. Учрашувда рақибларидан ҳар тарафлама устунлик қилган Одил ва Искандар 6:3, 4:6, 10:6 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 932






Все о погоде - Pogoda.uz