Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.02.2017 19:16 Чоп этиш версияси

Ёш спортчиларимиз халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Мамлакатимиз стол теннисчилари Латвиянинг Рига шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этди.

Юздан зиёд спортчи қатнашган турнирда Ислом Султонов барча рақибини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Спортчиларимиздан Марҳабо Маъдиева, Сўғдиёна Мадалиева, Румия Лутфулина, Муҳриддин Ражабов, Абдулазиз Анорбоев бронза медални қўлга киритди.

Турнирда мамлакатимиз спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
2 223






Все о погоде - Pogoda.uz